Фарзандини хусусий мактаб ёки боғчага берган ота-оналарга солиқ имтиёзи қўлланиладими?

Фарзандини хусусий мактаб ёки боғчага берган ота-оналарга солиқ имтиёзи қўлланиладими?

Жисмоний шахсларнинг бир қатор даромадлари қонун билан солиқдан озод қилинади. Мазкур даромадлар таркиби Солиқ кодексининг 378-моддасида белгиланган.

 

Бундай имтиёзларда бири ушбу модданинг 16-бандига кўра Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлар учун йўналтирилган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғидан озод қилинади.

 

Мана шу қоидага кўра, агар ота-она фарзандларини хусусий мактабга ёки боғчага берган бўлса, уларнинг ўқиши учун йўналтирилган 3 млн сўмгача бўлган иш ҳақи даромад солиғидан озод қилинади.

 

Агар хусусий боғчага тўловни ота-онадан бошқа қариндошлар тўлаган бўлса солиқдан озод қилинадими?

 

Имтиёз фақат боланинг ота-онасига берилади. Шунингдек, улар расмий иш билан банд бўлиши керак.

 

Имтиёз қандай қўлланилади?

 

Ота (она) имтиёзни:

— иш жойи бўйича бухгалтерияга маблағларни нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотига ўтказиш ҳақида ариза ва тўлов учун ҳисоб (шартнома) тақдим этган ҳолда;

— солиқ хизматига my3.soliq.uz сайти ёки Солиқ мобил иловаси орқали йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисида декларацияга шартнома ва тўлов қоғозини бириктириб тақдим этган ҳолда фойдаланиши мумкин.

 

Декларация юборилгандан сўнг тўланган солиқ суммасини қайтариш учун ариза топшириш лозим.

 

Декларация тўлдириш бўйича видеоқўлланма