Талабалар поезд чипталарини 50% чегирмада харид қилишлари мумкин.
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилинди.
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (СВ/ВИП класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар амал қилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.
Чипталарни электрон харид қилишда сиз eticket.railway.uz сайти ҳамда Аndroid ва iOS иловаларидан фойдаланишингиз мумкин.
Аввалроқ, талабалар учун қишки таътилда транспорт хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
