SAT (Scholastic Assessment Test) — бу академик баҳолаш тести ҳисобланади. АҚШ ва дунёнинг кўплаб нуфузли университетларининг бакалавриат дастурларига кириш учун талабалар топширадиган стандартлаштирилган имтиҳон бўлиб, уларнинг мантиқий фикрлаш, математика, ўқиш ва ёзиш бўйича билимларини баҳолайди.
PrepScholar компаниясининг ҳаммуассиси ва маҳсулот дизайни бўйича раҳбари Аллен Ченг SАТ/АCТ имтиҳонларига тайёргарлик бўйича мутахассис.
У Ҳарвард университетини summa cum laude (энг юқори даражадаги аъло баҳо билан) тамомлаган ҳамда SАТ имтиҳонидан икки марта мукаммал натижа кўрсатган (2004 йилда 1600 балл, 2014 йилда 2400 балл), шунингдек АCТ имтиҳонидан ҳам максимал балл олган. Қуйида SАТ олмоқчи ёки даражасини оширмоқчи бўлганлар учун ўз тажрибаси асосида маслаҳатлари билан бўлишди.
SAT «Reading and Writing» бўлимидан 300–500 оралиғида балл олаётган бўлсангиз, ёлғиз эмассиз — юз минглаб ўқувчилар айнан шундай натижа кўрсатмоқда. Аммо уларнинг кўпчилиги 600 ёки ундан юқори баллга қандай чиқишни билмайди.
Ушбу мақолада SАТ Reading (ўқиш) ва Writing (ёзиш) бўлимидаги натижани қандай яхшилаш мумкинлиги келтирилади. Қуйидаги 8 та стратегияни амалда қўлласангиз, SАТ Reading ва Writing балингизни сезиларли даражада оширишингиз мумкин.
Қисқа эслатма: бу мақола Реадинг ва Wритинг бўлимидан 600 баллдан паст натижа олаётганлар учун мўлжалланган. Агар сиз аллақачон 600 дан юқори балл олаётган бўлсангиз, унда мукаммал SАТ Reading ҳақидаги бошқа мақола сизга мосроқ бўлади.
Ушбу мақолада нималар ҳақида гаплашамиз?
Аввало, юқори балл олиш нега муҳим эканини тушунтирамиз, кейин 600 балл олиш учун нималар талаб этилишини кўриб чиқамиз ва шундан сўнг SАТ Reading ва Writing бўйича аниқ маслаҳатлар ва стратегияларга ўтамиз.
Бу жараён уй қуришга ўхшайди: аввал пойдевор, кейин деворлар, сўнг деразалар. Худди шундай, стратегияларга ўтишдан олдин нега ва нима учун буларни қилаётганингизни тушуниб олишингиз керак.
Эътибор беринг: асосий мақсад — 600 балл.
SАТ Reading ва Writing дан 600 балл олиш: нега бу муҳим?
Бу балл оралиғида натижани 600 ёки ундан юқорига кўтариш сизнинг яхши университетларга кириш имкониятингизни кескин оширади.
Масалан, Penn State University ни олайлик:
- Ўртача SАТ балли: 1265
- 25 фоизли кўрсаткич: 1220
- 75 фоизли кўрсаткич: 1380
- Қабул даражаси: 55%
Агар сиз 1110 атрофида балл олсангиз, қабул қилиниш эҳтимоли 25% га тушиб кетади. Аммо балингизни 1370 га кўтарсангиз, бу эҳтимол 75% га чиқади.
Айниқса, гуманитар ва тил йўналишларига топшираётган бўлсангиз, Реадинг ва Wритинг бўлими жуда муҳим. Бу йўналишлар сиздан ёзма ва таҳлилий фикрлаш қобилиятини талаб қилади. Паст балл эса сизнинг академик тайёргарлигингизга шубҳа уйғотади.
Хулоса: SАТ баллини ошириш — университетга кириш эҳтимолини оширишнинг энг самарали йўли.
SАТ Reading ва Writing баллингизни ошира олишингиз мумкин
Бу шунчаки руҳлантирувчи гап эмас — бу реал ҳақиқат.
SАТ бали:
- сизнинг IQ даражангиз эмас;
- мактаб баҳоларингиз эмас;
- ўқитувчингиз берган эски баҳо эмас.
SАТ — бу ўзига хос тест. У мактабдаги топшириқларга ўхшамайди. У сизнинг билимни янги, нотаниш вазиятда қўллай олиш қобилиятингизни синайди. Ва бунга тайёрланиш мумкин.
SАТ Reading ва Writing сизни чалғитиш учун яратилган
SАТ саволларида кўпинча:
- 2–3 та жавоб бирдек тўғридек туюлади;
- сиз тахмин қиласиз;
- ва натижада хато қиласиз.
Бу тасодиф эмас — SАТ айнан шундай тузилган.
Инглиз тили дарсларида:
- фикр билдириш;
- далил келтириш;
- эркин ёзиш муҳим.
SАТ эса:
- ҳар бир саволда фақат битта мутлақо тўғри жавоб бўлишини талаб қилади.
Агар 2 та жавоб тўғри бўлса, тест ишончлилигини йўқотади. Шу сабабли SАТ саволлари танлаб чалғитиш усулида ёзилади.
SАТ Reading даги «тузоқлар»
Саволлар кўпинча шундай бошланади:
- Муаллиф қайси фикрга кўпроқ қўшилади?
- Биринчи параграфнинг асосий вазифаси нима?
- 20-қатордаги «дарк» сўзи нимани англатади?
Бундай иборалар сизни иккиланишга мажбур қилади. Агар бу тузоқларни ўрганмасангиз — хато қиласиз.
SАТ Writing даги «тузоқлар»
Wритинг бўлимида:
- эга–кесим мослиги;
- олмошлар;
- тиниш белгилар синовдан ўтказилади.
Масалан:
The commissioner, along with his 20 staff members, run a tight campaign.
Хато нимада?
- Эга: commissioner (якка)
- Феъл: run (кўплик)
Тўғриси: runs
SАТ атайлаб «20 staff members» билан сизни чалғитади.
Лекин, бу тузоқларни ўрганиб олиш мумкин.
SАТ Reading ва Writing балини ошириш учун 7 та стратегия
1-стратегия: Ҳар бир хатони чуқур таҳлил қилинг
Хатони тушунмасангиз — у яна такрорланади.
Ҳар бир тестда:
- ишончингиз 80% дан паст бўлган саволларни белгиланг,
- нотўғри ва шубҳали саволларни алоҳида дафтарга ёзинг,
- нима сабаб хато қилганингизни ёзиб чиқинг.
2-стратегия: Тестда нима тушишини таҳмин қилинг
SАТ бир хил турдаги саволларни қайта-қайта беради.
Масалан:
- тиниш белгилари — энг кўп учрайди,
- мураккаб луғат ёдлаш шарт эмас,
- контекстдаги маъно муҳим.
3-стратегия: Заиф томонларингизни топинг ва машқ қилинг
Кучли жойларни эмас, заиф жойларингиз билан ишланг. SАТ тайёргарлиги ҳудди «тешик кемани ямаш»га ўхшайди.
4-стратегия: Фақат сифатли материаллардан фойдаланинг
Расмий SАТ тестлари — энг ишончли манба.
Сифатсиз тестлар:
- нотўғри кўникма шакллантиради,
- вақтни беҳуда кетказади.
5-стратегия: Энг қийин саволларни ўтказиб юборинг
600 балл учун:
- тахминан 12 та саволни ўтказиб юбориш мумкин.
30 сониядан ортиқ вақт кетса — кейингиси ўтинг.
6-стратегия: «Ғалати эшитилади» деган асосда танламанг
SАТ грамматикаси:
- кундалик нутқдан фарқ қилади,
- лекин тўғри бўлиши мумкин.
7-стратегия: Билмасангиз ҳам тахмин қилинг
Нотўғри жавоб учун жарима йўқ.
- 1 вариантни чиқариб ташласангиз — имконият 33%
- ҳеч нарсани билмасангиз ҳам — 25%
Хулоса қилиб айтганда, агар сиз:
- 350 → 500
- 470 → 600 га чиқмоқчи бўлсангиз, бу стратегиялар етарли.
Асосийси:
- хатоларингизни яширманг;
- уларни мунтазам таҳлил қилинг;
- заиф томонларингизни ишланг.
