Тошкент шаҳрида Хитойнинг нуфузли таълим муассасаси мутахассислари томонидан маҳаллий ходимлар учун шамол энергетикаси технологиялари бўйича амалий ўқув-машғулотлари ташкил этилди.
Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги энергетика ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.
Машғулотларни Хитойнинг Чонгқинг электр энергетика коллежи ўқитувчилари олиб борди. Ушбу коллеж энергетика соҳасига ихтисослашган етакчи муассасалардан бири ҳисобланади.
Ўқув жараёнида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилди:
– маҳаллий мутахассисларнинг билим ва амалий кўникмаларини ошириш;
– замонавий «яшил» энергетика технологияларини жорий этиш;
– шамол энергетикаси бўйича малакали кадрлар захирасини шакллантириш.
Тренинг иштирокчилари фаолият юритаётган энергетика объекти бугунги кунда Ўзбекистоннинг стратегик муҳим лойиҳаларидан бири саналади.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўка туманида жойлашган ушбу лойиҳа қуввати 263 МВт бўлган фотоволтаик электр станциясини ўз ичига олади. Станция айни пайтда тўлиқ қувватда ишлаб, умумий электр тармоғига барқарор равишда экологик тоза энергия етказиб бермоқда.
Томонлар ҳамкорликни фақат бир марталик тренинг билан чеклаб қўймоқчи эмас. Келгусида энергетика соҳасида қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ва доимий тажриба алмашишни кенгайтириш режалаштирилган. Бу Ўзбекистон энергетика тизимида инсон капиталини ривожлантиришга хизмат қилади.


