Директор ўринбосарларига ЭРП базани юритгани учун қўшимча ҳақ тўланиши керакми?

Директор ўринбосарларига ЭРП базани юритгани учун қўшимча ҳақ тўланиши керакми?

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2021 йил 6 сентябрдаги 284-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган «Умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятида автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлаш ва архивлаштириш тартиби ҳақида»ги низом 8-бандига кўра тизим администратори яратилган дастурий-техник муҳитнинг тўғри ишлашини таъминлайди.

 

Мазкур низом 14-бандига кўра тизим администраторининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган. Сиз саволда айтган масалалар айнан тизим администраторининг мажбурияти сифатида белгиланган.

 

Лекинбирорходимнитизимадминистраторилавозимигақўйишучундиректоралоҳидабуйруқчиқарадиваходимзиммасигаушбумажбуриятларниюклайди.

 

Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғига асосанўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбуриятлар қайд этилмаган.

 

Шунга кўра директор бу масалаларни ҳал қилиш учун бир шахсни масъул сифатида танлаши ва буйруқ билан расмийлаштириши лозим.

 

Юқоридаги қоидага асосан, директор ўринбосарига буйруқ билан ЭРП базасини юритиш юклатилган бўлса, у қўшимча вазифа бажаргани учун устама олишга ҳақли ҳисобланади.

 

Аввалроқ, менежерлик сертификати йўқлиги сабабли мактаб директори ўз ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмаслиги ҳақида хабар берган эдик.