Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ўқитувчи ва педагоглар учун бир қанча имтиёзлар белгиланган. Хусусан:
Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.
Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.
Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.
Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.
Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.
Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.
Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.
«Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.
Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.
Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.
Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.
Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.
Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.
Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.
Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.
Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.
Аввалроқ, баҳорги аттестация учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланишига 15 кун қолганлиги ҳақида хабар берган эдик.
