Хусусий университетдан давлат университетига ўқишни кўчирса бўлади. Бунда ҳар йили 15 июлдан бошлаб 5 августгача ўқишни кўчириш учун ариза топшириш керак бўлади.
Хусусий университетдан давлат университетига ўқишни кўчириш қай тартибда бўлиб ўтади?
Хорижий мамлакатларда ёки Республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш my.uzbmb.uz сайти орқали амалга оширилади.
Кейинчалик, 15-20 август оралиғида имтиҳонлар бўлиб ўтади. Шунингдек, талабалар рўйхатдан ўтиб, аризани онлайн тарзда тўлдиришлари ва транскрипт (ёки зачотка)ни пдф ёки жпг форматда юклашлари керак бўлади.
Ўқишни давлат олий таълим муассасасига кўчириш шартлари қандай?
Нодавлат олий таълим муассасасидан давлат олий таълим муассасасига кўчиришнинг қуйидаги 2 хил йўли мавжуд:
1. Мос ва турдош йўналишларга: Сиз ўқишингизни Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасаси ёки республикамиздаги хорижий олий таълим муассасасининг филиалидан давлат олий таълим муассасасига мос ёки турдош йўналиш бўйича кўчириш учун рўйхатдан ўтсангиз ушбу таълим йўналишига кириш фанларидан махсус синов (тест) топширасиз ва махсус синов натижасига кўра ўқишингизни кўчириш масаласи кўриб чиқилади.
2. Нотурдош йўналишларга: Агар Сиз ўқишингизни давлат олий таълим муассасасининг турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш бўйича рўйхатдан ўтсангиз, ушбу таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг тўловни амалга оширишингиз лозим бўлади.
Аввалроқ, Қишки ўқишни кўчириш учун аризалар қабули 20 декабрдан бошланиши ҳақида хабар берган эдик.
