Электрон журнал emaktab.uz да 2-чорак баҳоларини чиқариш тартиби

Электрон журнал emaktab.uz да 2-чорак баҳоларини чиқариш тартиби

Электрон журнал emaktab.uz да 2-чорак баҳолари қуйидаги тартибда чиқарилади:

 

2-9-синфлар учун дарс соати ҳафтасига 1 соат ёки 0,5 соат бўлса, 2-чорак устунига 1- 2-чорак ўртача балларининг ўртача қиймати қўйилади.

 

10-11-синфлар учун дарс соати ҳафтасига 1 соат ёки 0,5 соат бўлса, 2-чорак устунига 1-2-чорак ўртача балларининг ўртача қиймати қўйилади ва ярим йилликка ҳам 2-чорак баҳолари қўйилади.

 

2-9-синфларда дарс соати ҳафтасига 1,5 соат ва ундан кўп бўлса, чораклик баҳога баҳоларнинг ўртача қиймати қўйилади.

 

10-11-синфларда дарс соати ҳафтасига 1,5 соат ва ундан кўп бўлса, чораклик баҳога баҳоларнинг ўртача қиймати қўйилади ва ярим йилликка 1-2-чорак баҳоларининг ўртача қиймати қўйилади.

 

Ўртача қийматда 1,5 – 2,49 балл оралиғига 2 баҳо, 2,5 – 3,49 балл оралиғига 3 баҳо, 3,5 – 4,49 балл оралиғига 4 баҳо ва 4,5 – 5 балл оралиғига 5 баҳо чиқарилади.

 

Эслатма: 1-синфларга барча фанлардан 1-2-чораклик баҳолар чиқарилмайди, «ОZ» белгиси қўйилади. Четга элга чиқиб кетган ёки дарсга қатнашмаган ўқувчилар учун чорак баҳо устунига B/О ёки Т/О белгиси қўйилади.

 

Аввалроқ, ўқув йилининг иккинчи чораги якуни бўйича таълим сифати мониторинги жараёнига 5-, 10- ва 11-синф ўқувчилари жалб қилиниши ҳақида хабар берган эдик.

 

Электрон журнал эмактаб.уз да 2-чорак баҳоларни чиқариш тартиби