2025 йилнинг IV чорагида хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича тест синовларини ўтказиш муддатлари эълон қилинган.
Тест синовлари 2025 йилнинг декабрь ойининг қуйидаги икки санасида ўтказилиши режалаштирилган:
Декабрь:
— 2025 йил 11 декабрь
— 2025 йил 25 декабрь
Тест синовларида иштирок этадиган талабгорлар рўйхати, тест синови ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларини бошланиш вақти ҳақидаги маълумотлар қўшимча равишда тест синовлари ўтказилиши белгиланган муддатдан камида 5 кун олдин эълон қилинади.
Шунингдек, тест синовларини ўтказиш муддатларига ўзгартиришлар киритилган тақдирда, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
Маълумот учун: ушбу ҳавола орқали нострификация нима? ва бу имтиҳон Ўзбекистонда қандай тартибда ўтказилиши ҳақида билиб олишингиз мумкин.
