Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланишига 15 кун қолди

Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланишига 15 кун қолди

2026 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.

 

Январь ойида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари 2026 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин бўлади.

 

Мурожаатларни:

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz  (pedkadr.uzedu.uz) – платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

 

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали;

 

– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

 

Январь-февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади.

 

Март-май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади.

 

Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.