«Баркамол авлод» болалар мактаби, Республика ўқувчи ёшлар маркази ҳамда «Ёшлик» спорт жамияти негизида ташкил этилаётган «Келажак» марказлари учун малакали раҳбарлик лавозимига очиқ танлов эълон қилинди.
Лавозимлар мақсади:
Ўқувчиларда замонавий касбларга қизиқиш уйғотиш
STEM, илм-фан, санъат, спорт ва хорижий тиллар йўналишидаги тўгаракларни ривожлантириш
Лидерлик, ташаббускорлик ва жамоада ишлаш кўникмаларини шакллантириш
SEL (ижтимоий-эмосионал таълим) модели асосида болалар билан ишлаш
ERP.PORTFOLIO тизими орқали ўқувчилар фаолиятини рақамлаштириш
Танлов шартлари ва имтиёзлар:
Менежерлик сертификатига эга бўлган номзодларга ҳар ой маошига қўшимча устама тўланади
Тўгарак раҳбарлари учун ҳафталик иш юкламаси: 16 соат
Директорлар фаолияти KPI асосида баҳоланади
Ҳудудий марказлар STEM, хорижий тиллар, илм-фан, санъат ва бошқа йўналишларга ихтисослашади
Ариза топшириш учун талабгорлар ўзи ҳақидаги маълумотларни танлов.узеду.уз манзилига юборишлари керак.
