Storytelling (сторителлинг)– бу ҳикоя қилиш санъати бўлиб, болаларнинг:
1. Боғланишли нутқини ва оғзаки кўникмаларини ривожлантиради;
2. Ижодий фикрлаш ва тасаввурни оширади;
3. Ўзига бўлган ишонч ва мулоқотга қизиқишни кучайтиради;
4. Истеъдодларини намоён қилиш имконини беради.
Сторителлингнинг мақсади – ҳикоя бошиданоқ болаларнинг эътиборини жалб қилиш, қаҳрамонларга меҳр уйғотиш ва ҳикоянинг асосий ғоясини етказиш.
Амалий машғулотлар усуллари
«Қаҳрамонлар қаерга йўқолди?»
Мақсад: Нутқ, диққат ва ижодий фикрлашни ривожлантириш
Материал: Китоб, турли эртак қаҳрамонлари (қоғоз/фетр)
Жараён: Болалар қаҳрамонни танлаб, ўз эртакларини давом эттиради. Тарбиячи зарур бўлса, йўналтиради.
«Тошлар тарихи»
Мақсад: Ижодий тасаввур, хотира ва тафаккурини ривожлантириш, экологик маданиятни ошириш
Материал: Расмли тошлар (мева, сабзавот, қушлар, фасллар)
Жараён: Бола тошни танлаб, содир бўлаётган воқеани оддий гапга бирлаштиради. Кейин тафсилотлар қўшилади, жумлаларни мураккаблаштириш мумкин.
«Ҳикоялар кубиклари»
Мақсад: Нутқий ижодкорликни рағбатлантириш
Материал: Расмлар туширилган кубиклар
Жараён: Кубикларни ташлаб, ҳикояни навбатма-навбат тўқиш. Вариант: «5 юришда эртак» – фақат 5 асосий лаҳзадан ҳикоя тузиш.
«Қувноқ бармоқчалар»
Мақсад: Нутқ ва тасаввурни ривожлантириш, шерик билан мувофиқлик
Материал: Қўлқопли ёки бармоқ қўғирчоқлар, театр реквизитлари
Жараён: Болалар ўз ҳикояларини қўғирчоқ орқали саҳналаштиради, исмини ўйлайди ва ҳикояни биринчи шахс номидан айтади.
«Мойчечак ҳис-туйғулари»
Мақсад: Ҳис-туйғуларни ифодалаш ва ҳикоя қилиш
Жараён: Бола ўз кайфиятига мос мойчечак картасини танлайди ва ҳикояни шу асосда яратади.
«Саёҳатлар тарихи»
Мақсад: Хотира ва воқеаларни қайта ҳикоя қилиш
Жараён: Бола ёки ота-она билан бирга ўтган саёҳат, байрам ёки ҳаётий воқеаларни «хотира карточкалари» ёрдамида ҳикоя қилади.
Ҳикоя тузилиши:
Кириш: Қаҳрамонни таништириш, қизиқиш уйғотиш
Асосий қисм: Қаҳрамон муаммо ва ҳаракатлар орқали сюжетни ривожлантиради
Хулоса: Қаҳрамон мақсадга эришади ва ўзгаради
Қисқа ибрат: Ҳикоя якуни – бир жумла билан.
Маслаҳат:
Болалар бошланғич босқичда педагог ёрдамида ҳикоя қилади, кейин мустақил фаолиятга ўтади. Ушбу метод анъанавий таълим ва инновацион техникаларни бирлаштиради ва нутқ ривожини янада самарали қилади.
