Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Абдулазиз Абдуллаевич Ғуломов Тошкент давлат транспорт университети ректори этиб тайинланди.
Ғуламов Абдулазиз Абдуллаевич 1982 йил 14 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 2006 йили Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тугатган. 2011 йилда Петербург давлат транспорт университетида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Транспорт иқтисодиёти мутахассислигига эга. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
У тайинловга қадар Тошкент давлат транспорт университетининг ўқув ишлари бўйича проректори сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ, Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
