3 ёшга тўлмаган боғча тарбияланувчиси учун моддий ёрдам пули кимларга берилади?

3 ёшга тўлмаган боғча тарбияланувчиси учун моддий ёрдам пули кимларга берилади?

Боғчага бораётган болалар учун улар 3 ёшга тўлгунга қадар ҳар ой 618 000 сўм миқдорида моддий ёрдам берилади.

 

Ҳукуматнинг 2025 йил 31 июлдаги қарорига кўра, давлат томонидан камбағал оилаларга махсус моддий ёрдам пули тўлаб берилади.

 

Унга кўра, оила Камбағаллар реестрида бўлиши шарт. Шунингдек:

 

– боланинг ота ёки онаси ягона бўлиши (масалан, фарзанд фақат онаси билан яшайди);

 

– бу ягона ота/она расман ишга жойлашган бўлиши керак (дафтарига иш жойи тушган бўлиши шарт);

 

– фарзанд мактабгача таълим муассасасига (боғчага) қатнаётган бўлиши керак;

 

– фарзанд 3 ёшга тўлмаган бўлиши керак(агар эгизак бўлса иккаласига ҳам берилади).

Агар шу талаблар тўлиқ бажарилган бўлса, давлат томонидан ҳар ой 618 000 моддий ёрдам тўлаб берилади.

 

Моддий ёрдам олиш тартиби:

 

my.gov.uz портали орқали электрон ариза бериш;

 

– ёки «Инсон» марказига шахсан бориб ариза топшириш мумкин.