Умумтаълим фанларидан бир нечта сертификатга эга педагоглар учун устама тўлаш тартиби қандай?

Умумтаълим фанларидан бир нечта сертификатга эга педагоглар учун устама тўлаш тартиби қандай?

Савол: Мен Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги мактабларнинг бирида математика ва информатика фанидан дарс бераман.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠ Малака тоифам иккинчи.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠ Саволим, менда математика фанидан халқаро сертификат бор ва мен шу Сертификат учун 50% устама олмоқдаман.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠ Агар, мен математика фанидан миллий сертификат олсам, унга ҳам қўшилиб устама тўланадими?(50+20=70%)⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Фармонинг 9-банди (г-кичик банди) га кўра, умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлган педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи сертификат бўйича тўланади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

Маълумот ўрнида: Бу ўқитувчига Сертификатларнинг фақат биттаси учун, яъни юқорироқ устама олиш ҳуқуқини берувчи халқаро Сертификат учун 50% устама тўланади!⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

Лекин, бу норманинг қолган турдаги устамаларга умуман алоқаси йўқ, яъни ўқитувчи бир вақтда:⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

— 86 ва ундан юқори балл тўплаб олинган олий ёки биринчи тоифа учун бериладиган 70% лик устамани;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

— Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Сертификат учун (50% ёки 20%) бериладиган устамаларни;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

— Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларни (5,5*1271000);⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

— Директор жамғармасидан тўлаб бериладиган (40% гача);⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

— Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагогларга тўлаб бериладиган устамаларни;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠

— Янги баҳолаш тизимини самарали жорий этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга (40 %гача) тўлаб бериладиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа устамаларни олиши мумкин!⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌⁠⁠