Айни дақиқаларда 2025 йилда Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда билимли ёшларимиз жами 210 та медаль, шундан 40 та олтин, 78 та кумуш ва 92 та бронза медалини қўлга киритишди.
Жорий йилда илк марта нуфузли халқаро фан олимпиадасида олтин медаль олган ўқувчига 1 млрд сўмдан кўпроқ пул мукофоти берилмоқда!
Далер Раҳимов — қарийб 1 млрд. 40 млн сўм соҳиби!
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Далер Раҳимов қарийб 1 млрд. 40 млн сўм, хусусан:
– 57-Халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 1 млрд. 30 млн сўм;
– 59-Халқаро Менделеев олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн. 944 минг сўм;
– Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн. 944 минг сўм мукофотга эга бўлди.
Миржаҳон Мухаммадов ҳам қарийб 1 млрд. 40 млн сўм билан тақдирланди
Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг яна бир ўқувчиси Миржахон Мухаммадов ҳам:
– 57-Халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 1 млрд. 30 млн сўм;
– 59-Халқаро Менделеев олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн. 944 минг сўм;
– Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг олтин медали учун — 4 млн. 944 минг сўм билан тақдирланди.
