Камида C1 даражадаги халқаро сертификатга эга бўлган чет тили ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сонли қарорига асосан имтиҳон харажатларини қоплаб олишлари мумкин.
Бунда, 30 ёшгача бўлган педагог кадрлар харажатларини Ёшлар ишлари агентлиги орқали, 30 ёшдан ошган педагог кадрлар эса Малака ошириш институти орқали харажатларини қоплаб олишлари мумкин бўлади.
Таълим вазирликларининг 6 октябрь 2025 йилдаги «Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 3515-1-сонли қарори рўйхатида берилган ушбу сертификатлар учун имтиҳон харажатларини қайтариб олиш мумкин:
— IELTS;
— TOEFL iBT;
— iTEP Academic Plus;
— CEQs CAE;
— TKT;
— Aptis ESOL.
30 ёшдан ошмаганларга Ёшлар ишлари агентлиги томонидан эса қуйидаги сертификатлар учун харажатлар қоплаб берилади:
— IELTS;
— TOEFL;
— CEQs CAE.
Чет тили ўқитувчиларининг имтиҳон харажатларини қайтариш бўйича АРИЗА намунаси билан қуйидаги расмда танишишингиз мумкин.

