Савол: «70% устама мактаб ўқитувчилари учун, МТТ тарбиячилари учун эмас» — дейишяпти? Шу тўғрими?
Жавоб: Боғча тарбиячи-педагогларига ҳам 70% лик устама тўланади. Педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига кўра, давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог ва психолог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ушбу низомнинг 48-бандига кўра, Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.
Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.
Аввалроқ, боғчаларда C1 сертификатига эга рус тили фани ўқитувчиларига устама тўланмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
