Болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинди

Болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлган тарбиячи билан меҳнат шартномаси бекор қилинди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро туманида давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган «Кобдин ғунчалари» мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси томонидан тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муносабат акс этган видеолавҳа тарқалди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди. Унга кўра, вазият белгиланган тартибда ўрганиб чиқилган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ўрганиш жараёнида воқеа жорий йилнинг 10 декабрь куни тарбиячи Н.С томонидан машғулот вақтида содир бўлганлиги аниқланган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Маълум бўлишича, тарбиячининг хизмат вазифасини бажаришда қўпол хатти-ҳаракатларга йўл қўйганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Шунингдек, ташкилот педагогик жамоаси ўртасида бола билан муомалада педагогик этика, маданият ва касбий талабларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича қўшимча тушунтириш ишлари олиб борилган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Маълумот ўрнида, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тегишли бандларига кўра:⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

– нодавлат мактабгача таълим ташкилотида санитария қоидалари, гигиена талабларига қатъий риоя қилиш;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

– ташкилотни малакали педагогик ва бошқа кадрлар билан таъминлаш, ўқув-тарбия жараёнини амалдаги қонунчиликка мувофиқ ташкил этиш;⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

– тарбиялаш ва ўқитиш сифатини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ташкилот зиммасига мажбурият сифатида юкланган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Агар ушбу талаблар бир неча маротаба бузилса ёки аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича давлат шеригининг ёзма кўрсатмалари бажарилмаса, битимга мувофиқ, давлат шериги томонидан шериклик битими бир томонлама бекор қилиниши белгиланган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Аввалроқ, давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилиниши ҳақида хабар берган эдик.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠