Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь октябрь ойларида жами 26,4 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида чет элга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 6,1 минг нафарга ёки 18,9 % га камайган.
Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган ТОП-10 давлат:
Россия – 5 863 нафар;
Тожикистон – 5 761 нафар;
Корея – 3 344 нафар;
Қирғиз Р. – 3 835 нафар;
Туркия – 2 256 нафар;
Хитой – 1 186 нафар
Қозоғистон – 1014 нафар;
Буюк Британия – 839 нафар;
Хитой – 797 нафар;
Германия – 366 нафар.
Аввалроқ, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 2,3 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида Туркияга сафар қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
