Билимни баҳолаш агентлиги томонидан ташкил этиладиган тест синовларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этиш учун биринчи танловга рўйхатга олиш бошланди.
Рўйхатдан ўтиш 11 декабрдан 22 декабрга қадар давом этади.
Мазкур танловда 2025–2026-ўқув йилида олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонларида гуруҳ назоратчиси сифатида иштирок этган ва бино раҳбари томонидан фаолияти ижобий баҳоланган талабгорлар иштирок эта олади.
Танловда иштирок этиш учун агентликнинг my.uzbmb.uz сайтида рўйхатдан ўтиш лозим.
