Global Landscape Forum Volunteer Program турли давлатлардан бўлган, келажакда карьераси, иш доирасини кенгайтириш ва халқаро ташкилотларда амалиёт ўташ истагида бўлган ёш мутахассислар ва талабалар учун волонтёрлик дастурини эълон қилади. Ушбу дастур дунё миқёсида амалга оширилади, яъни волонтёрлар дунёнинг турли давлатларида фаолият юритишлари мумкин.
Дастурда 18-35 ёшоралиғидаги барча давлат фуқаролари иштирок этишлари мумкин. Номзодлар атроф-муҳит бўйича масалалар ва глобал муаммоларга қизиқишлари лозим.
Иштирокчиларнинг иш вақти ҳамда вазифаси улар бажараётган иш турига қараб фарқ қилади. Лойиҳа иштирокчилари БМТ, Жаҳон банки ва шу каби халқаро ташкилотлар билан бирга ишлаш имконини қўлга киритишади. Дастур сўнггида ҳар бир иштирокчи тегишли сертификатлар билан тақдирланади.
Дастурга йил давомида ариза топшириш мумкин. Танланган иштирокчилар билан йил давомида боғланилади.
Дастурда қатнашиш учун қуйидаги талаблар мавжуд:
-
Дастурда 18-35 ёш оралиғидаги барча давлат фуқаролари иштирок этишлари мумкин;
-
Номзодлар атроф-муҳит бўйича масалалар ва глобал муаммоларга қизиқишлари лозим;
-
Лойиҳада асосан ижтимоий тармоқлар, лойиҳаларни ташкиллаштириш ва унга кўмаклашиш, рақамли маркетинг ва таржима соҳасига қизиқувчилар, таҳсил олаётган ва фаолият олиб бораётган номзодлар қатнашишлари мумкин;
-
Дастурда аёллар, сони кам миллат вакиллари, чекка ҳудудлар фуқаролари ва шу каби номзодларнинг иштироки рағбатлантирилади;
-
Волонтёрлик категориясига қараб номзодлардан инглиз, француз ёки испан тилини билиш сўралади. Қўшимча тилларни биладиган номзодларга саралаш жараёнида устунлик берилади.
Дастурнинг қуйидаги фойдали жиҳатлари мавжуд:
-
Лойиҳа иштирокчилари БМТ, Жаҳон банки ва шу каби халқаро ташкилотларда фаолият юритиш имконини қўлга киритишади;
-
Дастурда қатнашиш иштирокчиларнинг CV (резюме)ларини бойитиш ҳамда келажакдаги карьерасини ривожлантиришга ёрдам беради;
-
Дастур сўнггида ҳар бир иштирокчи тегишли сертификатлар билан тақдирланади;
-
Лойиҳа иштирокчилари турли давлатлардан бўлган инсонлар билан танишиш орқали тажриба алмашиш ва кўникмаларини оширишга эришишади.
Эслатма! Дастур учун ҳақ тўланмайди, чунки бу волонтёрлик дастури.
Ҳужжат топшириш
Авваламбор лойиҳада мавжуд волонтёрлик гуруҳлари ва бажариладиган ишлар рўйхати билан танишиб чиқиш, сўнгра ариза шаклини тўлдириш сўралади.
Дастур доирасида икки хил волонтёрлик категорияси мавжуд:
– GLF Event Volunteers – ушбу категорияда волонтёрлик қилиш орқали номзодлар турли хил халқаро учрашув ва тадбирларда бепул иштирок этиш ҳамда уларнинг бир қисмига айланиш имконини қўлга киритади;
– GLF Team Volunteers – ушбу категорияда таъсирли ёзиш, ижтимоий тармоқларда кенг аудиторияни жалб қилиш кўникмаларига эга, тилларни яхши биладиган номзодлар ГЛФ лойиҳаси кутубхонасини яратиш учун фаолият олиб боришади.
Эслатма! Номзодларнинг аризалари доимий равишда текшириб борилади. Танлаб олинган иштирокчилар билан эса боғланилади. Фақатгина саноқли номзодлар билан боғланилади. Иштирокчиларнинг аризаси 2025 йилнинг охиригача сақлаб қолинади, лойиҳа маъмурияти йил охиригача исталган вақт номзодлар билан боғланиши мумкин. Агар номзод дастурда 2026 йилда ҳам иштирок этишни хоҳласа, ушбу йилда ҳам қайтадан ариза топшириши мумкин.
Дастурга ариза топшириш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
