«Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.
Ушбу қарорга киритилган асосий ўзгаришлар «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштиришдан иборат.
Жумладан, қарорнинг номи ва 1-бандидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан, 1, 9 ва 13-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштириш бўйича сўз борган.
Масалан, ушбу қарорда белгиланган низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда ўзгартирилган:
«4. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Буджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва буджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2025 йил 21 майдаги 325-сон қарорига мувофиқ, ўрта махсус, касбий таълими ташкилотлари ходимларини буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришга жорий қилинмайди.»
Аввалги таҳрирга кўра, низомнинг 4-банди қуйидагича баён этилган эди:
«4. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Буджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1999 йил 3-центабрдаги 414-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришга жорий қилинмайди».
Шунингдек, қарорга кўра, қуйидагича ўзгаришлар киритиш қайд этилган:
5) 5-бандда: иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаларининг» ва «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилотларининг» ва «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– тўртинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими» деган сўзлар «касбий таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– бешинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– олтинчи хатбошидаги «таълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– еттинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7, 24 ва 32-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 8-бандда: биринчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 14-бандда: биринчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» ва «ўрта махсус, касб ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилоти» ва «олий таълим ташкилотларига ва касбий таълим ҳудудий бошқармаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 15, 18 ва 21-бандлардаги «таълими муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 16 ва 27-бандлардаги «касб-ҳунар таълими муассасасининг» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 20-банддаги «таълим муассасасидаги» деган сўзлар «таълим ташкилотидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 22-банддаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 6-бобнинг номидаги «касб-ҳунар таълимининг» деган сўзлар «касбий таълимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 28-бандда: иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» ва «профессионал таълим муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилоти» ва «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– учинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» ва «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «касбий таълим ташкилотлари» ва «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– тўртинчи хатбошидаги «таълим муассасасида» деган сўзлар «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 29-бандда: биринчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълимининг» деган сўзлар «касбий таълимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– тўртинчи хатбошидаги «ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар «олий таълим ташкилотига ва касбий таълим ҳудудий бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 30-бандда: биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «30. Ўрта махсус, касбий таълим бошқарув органлари ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларининг ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги буйруқларини текширишни қуйидаги мақсадларда амалга
оширади:»;– тўртинчи хатбошидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «31. Ўрта махсус, касбий таълим ташкилотининг ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги буйруғи ўрнатилган тартибларга мувофиқ келмаслиги аниқланган ҳолларда ўрта махсус, касбий таълим бошқарув органларининг тегишли ходимлари ўрта махсус, касбий таълим ташкилотари директорлари билан тушунтириш ишларини олиб боради ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади.»;
18) Иловада: илова белгисидаги «касб-ҳунар таълими муассасаси» деган сўзлар «касбий таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 6-позициядаги «таълим муассасалари» деган сўзлар «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 10-позициядан «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
– 13, 20, 29, 30, 31, 32, 35, 37 ва 46-позициялардаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 17 ва 36-позициялардаги «таълим муассасасига» деган сўзлар «таълим ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 23-позициядаги «Таълим муассасасида» деган сўзлар «Таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 25 ва 39-позициялардаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 33-позициядаги «Таълим муассасасидаги» деган сўзлар «Таълим ташкилотидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 38-позициядаги «Таълим муассасасини» деган сўзлар «Таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 41-позициядаги «Таълим муассасасининг» ва «таълим муассасасида» деган сўзлар тегишли равишда «Таълим ташкилотининг» ва «таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
– 43 ва 44-позициялардаги «Давлат тест маркази» деган сўзлар «Билим ва
малакаларни баҳолаш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Эслатма! Киритилган барча ўзгаришлар билан қуйидаги файл орқали танишиб чиқишингиз мумкин — Файлни юклаш.
