Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 июлдаги 422-сонли қарорида 2020-2023 йилларда Республика олий таълим муассасаларининг «Педагогика ва психология» ва «Психология (Дин социопсихологияси)» таълим йўналишлари битирувчиларига умумий ўрта таълим мактабларида «Тарбия» фанини ўқитиш ҳуқуқи берилиши юзасидан кўрсатма берилган.
Яъни, 2020-2021 ўқув йили ва ундан кейин «Педагогика ва психология» йўналишини тамомлаган психологлар «Тарбия» фанидан дарс берса бўлади, аммо олийгоҳларнинг ушбу йўналишини 2020-2021 ўқув йилидан аввал тамомлаганлар «Тарбия» фанидан дарс беролмайди. Чунки ушбу йилларда тақдим этилган диплом иловаларида «Тарбия» фани йўқ.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Дин ишлари қўмитаси, Халқ таълими вазирлигига эса мазкур таълим йўналишлари ўқув режаларига 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилган.
Тарбия фанидандан дарс бермоқчи бўлган психолог ўзи таҳсил олган олийгоҳ томонидан тақдим қилинган диплом иловасида «Тарбия» фани бор ёки йўқлигини кўздан кечириб чиқиши керак.
Агар диплом иловасида «Тарбия» фани қайд этилган бўлса, «Педагогика ва психология» ва «Психология (Дин социопсихологияси)» таълим йўналишларини 2021 йилдан кейин тамомлаган психологлар қўшимча равишда «Тарбия» фанидан ҳам дарс бериши мумкин.
Дарслар «Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низом» талаблари бўйича тақсимланади.
