Бу ҳолатда ҳуқуқ сиз мақолани чоп этишингиз билан ишга тушади. Яъни сиз алоҳида қўшимча ҳаракат қилишингиз керак эмас.
Фуқаролик кодексининг 1031-моддасига мувофиқ, мақола интеллектуал фаолият натижаси саналади. Унга нисбатан вужудга келадиган муаллифлик ҳуқуқи асар яратилиши билан вужудга келади.
Шунингдек, ушбу кодекс 1032-моддасига биноан, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш уларнинг яратилганлиги туфайли ёхуд ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ваколат берилган давлат органи томонидан ҳуқуқий муҳофаза берилиши натижасида юзага келади.
Шу қоидага кўра, фан, санъат ва адабиёт асарлари (умуман олганда асарлар, шу жумладан мақолалар) яратилиши биланоқ ҳуқуқий муҳофазага олинади.
Юқоридаги қоидалар мақолангиз нашр қилиниши билан бошқа шахсларнинг ундан фойдаланишини тақиқлайди.
Агар кимдир мақолангизни сизнинг рухсатингизсиз кўчириб фойдаланса, унда ҳимоя чоралари ишга тушади.
Яъни, Фуқаролик кодексининг 1040-моддасига мувофиқ, мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, шунингдек:
Демак, кимдир мақолангизни кўчирса ёки сизнинг муаллифлик ҳуқуқларингизни бузса, сиз юқоридаги ҳуқуқлардан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун ҳудудий адлия органларига мурожаат қилиш кифоя.
