Президентнинг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади.
Мана шу асосга кўра, эндиликда ўринбосарларни директор ўзи мустақил ишдан бўшатишга ҳақли.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 16 майдаги 159-сонли буйруғига асосан, мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг малака талабларига кўра:
Демак, ЎИБДЎ мана шу малака талабларига жавоб бериши керак. Агар мазкур талабларга жавоб бермаса, унда у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми 3-бандига кўра ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилишга ҳақли.
Мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари юқоридаги малака талабларига жавоб берса, уни директор менежерлик сертификати йўқлиги сабабли ишдан бўшата олмайди.
