Бухорода 11-синф ўқувчиси CEFR ҳамда она тили ва адабиётдан миллий сертификатни қўлга киритди

Бухорода 11-синф ўқувчиси CEFR ҳамда она тили ва адабиётдан миллий сертификатни қўлга киритди

Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 16-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ахтамова Бону Шуҳрат қизи инглиз тили ҳамда она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификатни қўлга киритди.

 

Ўзбек тили ва адабиёт – А+ (72.3 балл)

 

Инглиз тили – CEFR B2

 

Аввалроқ, Хивада икки нафар 11-синф ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Эслатиб ўтамиз, миллий сертификат тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

– 70 баллдан юқори балл — А+ даража;

– 65 – 69,9 балл — А даража;

– 60 – 64,9 балл — B+ даража;

– 55 – 59,9 балл — B даража;

– 50 – 54,9 балл — C+ даража;

– 46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

– А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;

 

– B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;

 

– А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish