Хорижий ва нодавлат ОТМларнинг давлат гранти бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун рухсатномалар эълон қилинди

Хорижий ва нодавлат ОТМларнинг давлат гранти бўйича ўтказиладиган тест синовлари учун рухсатномалар эълон қилинди

2025 йил 11 декабрь (пайшанба) куни бўлиб ўтадиган имтиҳон учун рухсатномалар эълон қилинди. Тест синовида иштирок этувчи талабгорлар рухсатномани my.uzbmb.uz сайтининг шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.

 

Рухсатномада талабгорларга тест синови ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган бўлиб, улардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

11 декабрь куни тест синовлари Наманган, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида 1 сменада ҳамда Тошкент шаҳрида 2 сменада ўтказилади. Талабгорлар биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида киритилади.

 

1-смена учун кириш вақти соат 7:30 дан 8:30 гача. Соат 8:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди.

 

2-смена учун кириш вақти соат 12:30 дан 13:30 гача. Соат 13:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди.

 

Тест топширувчилардан имтиҳон ўтказиладиган бинога ортиқча буюмлар (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув қуроллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва бошқалар) олиб келмаслик сўралади.