Қишки «перевод» учун ҳужжатлар қабулига оз вақт қолди: нималарни билиш керак?

Қишки «перевод» учун ҳужжатлар қабулига оз вақт қолди: нималарни билиш керак?

Қиш мавсумида фақат бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига ўқишини кўчириш учун маълум тоифа талабаларига рухсат берилади. Бу муддатда хорижий ва хусусий ОТМдан ўқишни кўчириш учун аризалар олинмайди.

 

Кимлар қишки переводда иштирок этади?

 

Қуйидаги 2 та сабабга кўра, ўқишни қишки «перевод» орқали кўчириш мумкин:

 

– бошқа вилоятга турмушга чиққани сабабли ўша ҳудудга ўқишини кўчириши (ўзининг йўналишига ёки мос ва турдош йўналишга кўчириши, хоҳласа таълим шаклини ҳам ўзгартириб кўчириши ҳам мумкин);

 

– ота-онаси ёки турмуш ўртоғи давлат хизматчиси бўлиб, уларнинг доимий иш жойи бошқа вилоятга кўчирилгани сабабли (бунда ҳам юқоридаги сингари шаклларда кўчириш мумкин).

 

Қандай ҳужжатлар керак?

 

– ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан берилади ва талаба томонидан жойида тўлдирилади);

 

– талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);

 

– паспорт нусхаси;

 

– узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

 

Кимларга рухсат берилмайди?

Қуйидаги ҳолатларда қишки «перевод»га рухсат берилмайди:

 

– ички перевод (бир олийгоҳ ичида таълим йўналишини ёки таълим шаклини ўзгартириш);

 

– бир ҳудуд доирасида бошқа олийгоҳга кўчириш (масалан бир вилоятдаги бошқа олийгоҳга ўқишни кўчириш);

 

– хорижий ёки республика ҳудудидаги уларнинг филиалларидан ўқишни кўчириш;

 

– давлат олийгоҳларидан хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш;

 

– хусусий олийгоҳлардан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш;

 

– хусусий олийгоҳлар ўртасида ўзаро ўқишни кўчириш ҳаракатлари;

 

– хусусий олийгоҳ билан боғлиқ ҳар қандай ўқишни кўчириш жараёнлари;

 

– хориждан давлат ёки хусусий олийгоҳларга ўқишни кўчириш.