Европалик бошланғич синф ўқитувчи Келсей кичик синф ўқувчилари билан қишки таътилдан аввал ёки кейин бирга қилиш мумкин бўлган фаолиятлар билан бўлишди.
1. Тонгги иш — синфхонада Янги йил машғулотлари
Ўқувчилар эрталаб синфга кирганида Smart доскада тонгги хабарни чиқариб қўйишни яхши кўраман. Хабарни ўқиган ўқувчилар шу куннинг топшириқларини ҳам кўришади.
2. «Олмахоннинг Янги йил қарори» — ўқиш
Ўқиш дарсида мен «Squirrel’s New Year’s Resolution» китобини ўқиб бераман. Бу китоб ўқувчиларга қарор (resolution) нима эканлигини тушунтириш учун жуда мос. Шунингдек, сиз ўзингизда бўлган ёки қизиқарли бўлган бошқа китобни танлашингиз мумкин. У тарбиявий аҳамияти бўлиши лозим.
Аввал ҳикояни тинглаймиз, сўнг слайдлар ёрдамида мазмунни муҳокама қиламиз. Ўқувчилар ўз фикрларини жуфтликда муҳокама қилишлари учун «turn and talk» усулидан фойдаланаман.
3. Янги йил мақсадларини белгилаш
Таътилдан олдин (ёки қайтгач), ўқувчилар билан янги йил учун мақсадлар қўйишни яхши кўраман.
Биз аввал мақсад нима ва уни нега ёзиб қўйишимиз кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз. Мен ўз мақсадларим ёзилган намуна варағини кўрсатаман. Ўқувчилар мақсадлар ҳаётнинг турли соҳаларига тегишли бўлиши мумкинлигини (мактаб, оила, соғлиқ, дўстлар) кузатадилар.
Кейин синф билан биргаликда умумий мақсадлар рўйхатини тузамиз.
Шундан сўнг ўқувчилар 2 та баннер саҳифасини тўлдирадилар:
1-бет: янги йил учун 2 та мақсад ёзиш;
2-бет: ёзган мақсадларини расмга чизиш.
Сўнг улар ранг бериш ва кесишни бажарадилар. Мен икки саҳифани бирлаштириб, синфга ёки коридорга осиб қўяман — синфнинг гўзал баннери ҳосил бўлади.
4. Янги йил учун Bucket List
Ёзув дарсида ўқувчилар янги йил учун «Bucket List» — йил давомида қилишни истаган ишлар рўйхатини тузадилар.
Биз аввал биргаликда фикр алмашамиз, кейин ўқувчилар ўз рўйхатларини ёзадилар.
5. Сўз қидириш ва код бўйича ранглаш (Wоrd Search & Cоlor by Code)
Кунни якунлаш учун ўқувчилар жуфтликда икки фаолиятни бажарадилар:
– янги йилга оид Сўз қидириш;
– код бўйича ранглаш.
Улар қайси биридан бошлашни ўзлари танлайдилар. Биринчиси тугагандан кейин иккинчисига ўтишади.
6. Янги йил тожлари — Crown Аctivity
Ўқувчиларга Happy New Year ёзуви туширилган тожни бўяб, кесишларига рухсат бераман. Байрам бўлганда ўзлари ясаган тожни кийишлар мумкин бўлади.



