2025 йилда 2,3 минг нафар ўзбекистонлик ўқиш учун Туркияга борган — статистика

2025 йилда 2,3 минг нафар ўзбекистонлик ўқиш учун Туркияга борган — статистика

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–октябрь ойларида жами 2,3 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари ўқиш мақсадида Туркияга сафар қилган.

 

Статистикага кўра, жами 230 844 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 32,3 минг нафарга ёки 16,3 фоизга ошган.

 

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

 

– саёҳат – 172,4 минг нафар;

 

– қариндошларни йўқлаш – 51,3 минг нафар;

 

– ўқиш – 2,3 минг нафар;

 

– даволаниш – 3,3 минг нафар;

 

– хизмат юзасидан – 1,6 минг нафар.