Ўқувчи ва талабалар билан шуғулланиш мумкин бўлган қизиқарли «Янги йил» олди фаолиятлар

Ўқувчи ва талабалар билан шуғулланиш мумкин бўлган қизиқарли «Янги йил» олди фаолиятлар

Кўпчилик учун Янги йил — янги бошланиш имконияти. Одамлар ёмон одатлардан воз кечиш, янги нарсаларни синаб кўриш, мақсадларга эришиш ва ўзининг янада яхши версиясига айланиш учун қарорлар қилишади.

 

Янги йил бўйича синф фаолиятлари ўқувчиларга бироз дам олиш ва ўзларини таҳлил қилиш имконини беради.

 

1. «Келаси йили мен…» (Next Year, I Will…)

 

«Янги йил мақсадлари» график чизиб уни тўлдириш орқали ўқувчилар қуйидагилар ҳақида ўйлаб кўришади:

  • синаб кўрмоқчи бўлган янги нарса;
  • яхшиламоқчи бўлган кўникма;
  • тарк этмоқчи бўлган ёмон одат;
  • бошқаларга меҳрибон бўлишнинг бир йўли.

 

Сўнг муҳокама қилинг: қайси қарорни бажариш энг қийин бўлади? Нега? Уни бажариш учун қандай қадамлар керак?

 

Неw Еаръс Ресолутионс Cоллеге Студентс Cан Эасилй Кеэп

 

2. Бойлик, омад ва узоқ умр

 

Дунё бўйлаб Янги йил қандай нишонланади? Ўқувчиларга кичик тадқиқот қилиш топшириғини беринг.

 

Босқичлар:

 

  1. 5 та давлат танлаб, Янги йил одатларини ўрганиш.
  2. Уларнинг нималар ейиши ёки қандай маросим бажаришини ёзиб бориш.
    • (Масалан, Испанияда 12 та узум еб, 12 ой омад тилашади.)
    • (Филиппинда баъзи одамлар ёвуз руҳларни ҳайдаш учун қозон-товоқ чалайди.)
  3. Ушбу одатларнинг маъносини тушунтириш — бойлик, омад, узоқ умр ёки янгидан бошлаш рамзими?

 

Топилмаларни синфга тақдим этиш. Харитада давлатлар жойлашган жойга пин қилиб қўйиш ёки рақамли харитада белгилаш. Сўнг икки давлатнинг Янги йил анъаналарини солиштириш ёки ўз оиласининг одатлари билан таққослаш мумкин.

 

3. Янги йил Vision Board (Мақсадлар доскаси)

 

Ўқувчиларга келаси йил учун орзу ва мақсадларини тасвирлашга ёрдам берадиган висион-боард яратишни таклиф қилинг.

 

Материаллар: картон, журнал расмлари, қайчи, маркерлар, стикерлар.

 

Жараён:

 

  • висион боард нима эканини тушунтиринг;
  • ўқувчилар 3–5 та мақсадини ёзади;
  • расмлар ёки сўзларни қидириб кесадилар;
  • доскани ўзига хос тарзда безатадилар;
  • истаса синфга тақдим этадилар.

 

Йил охирида ўз доскаларига яна бир бор қайтиб, эришилган натижалар ҳақида суҳбат қилиш мумкин.

 

Фреэ Неw Еаръс Аcтивитй Матс – Фун & Энгагинг фор Кидс

 

4. Сўзли жумбоқ (Wоrd Play)

 

«Янги йил сўзларни чалкаштириб ёзиш» саҳифасини ечинг. Кейин ўқувчилар 10 та ечилган сўздан фойдаланиб ҳикоя тузишади — ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзига тегишли сўз билан ҳикояни давом эттиради.

 

Ўқувчилар ўз тематик сўз-жумбоқларини яратиши ҳам мумкин.

 

5. Мунозара: Янги йил қарорлари фойдалими?

 

Синфда савол қўйинг:


«Янги йил қарорларини қилиш керакми?»

 

  • «Ҳа» деганлар синфнинг чап томонига;
  • «Йўқ» деганлар ўнг томонига;
  • «Ишончсиз»лар ўртага ўтади.

 

Ўқувчилар фикр билдиради, қарама-қарши далиллар орқали жойларини ўзгартиришлари мумкин. Яъни синф ичидаги дебат фикрлашни оширади.

 

Каҳоот орқали сўров ўтказиш мумкин.

 

Кейин ўқувчиларга қуйидаги мавзулардан бирида мақола ёзиш топшириғи берилади: Масалан, «Янги йил қарорларини қилишга арзийдиган 5 сабаб» мавзусида бўлиши мумкин.

 

Ўқувчи ва талабалар билан шуғулланиш мумкин бўлган ʼЪЯнги йилʼʼ олди фаолиятлар