Келаси йилдан талаба ва профессорлар Хитойга хорижий стажировкага юборилиши мумкин

Келаси йилдан талаба ва профессорлар Хитойга хорижий стажировкага юборилиши мумкин

2025 йил 20–24 ноябрь кунлари Тошкент кимё-технология институти делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Циан нефт университетига расмий ташриф амалга оширди.

 

Ташриф доирасида «Ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича Бир макон, бир йўл қўшма лабораторияси»ни ташкил этиш бўйича шартнома имзолаб, Циан нефть университетида ушбу қўшма лабораториянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган.

 

Қўшма лаборатория доирасида магистрантлар, докторантлар ва профессор-ўқитувчилар учун илмий стажировкалар ташкил этиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш бўйича келишувга эришилган.

 

Таъкидланишича, лойиҳа натижалари асосида Ўзбекистон–Хитой қўшма илмий лойиҳалар танловига ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланган.

 

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб ҳар йили 2 нафар талаба, 1 нафар докторант ва 2 нафар профессор-ўқитувчи Циан нефт университетига хорижий стажировкага юборилиши режалаштирилган.

 

Энди ҳар йили талаба, докторант ва профессор-ўқитувчилар Хитойга хорижий стажировкага юборилиши мумкин