Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь сентябрь ойларида республикадаги олий таълим муассасаларида жами 5 100 та янги талаба ўрни фойдаланишга топширилган.
Фойдаланишга топширилган талаба ўринлари ҳудудлар кесимида қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 300 та
Андижон вилояти – 1 800 та
Наманган вилояти – 2 000 та
Самарқанд вилояти – 1 000 та
Аввалроқ, Ўзбекистонда хорижий ОТМлар сони 30 тага етгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, олий таълим ташкилотларида профессор-ўқитувчилар сони 49 мингдан ошган эди.
