Презиндентнинг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сонли қарорига 2018 йил 5 апрелда ПФ-5398-сонли фармон асосида киритилган ўзгаришга кўра:
– аёл ходимнинг ишга қабул қилинган кунидан бошлаб 12 ойгача-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;
– ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан ортиқ вақт мобайнида-ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи тўланади.
Эътибор берган бўлсангиз, «аёл ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойгача» жумласи қўлланилган. Мана шу жумла аёл ходимнинг умумий иш стажини эмас, аксинча ўша ташкилотга ишга кирган вақтидан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун иш стажи кетишини англатмоқда.
Хулоса қиладиган бўлсак, ишга кирганига 12 ой бўлмаган ходим учун ўртача иш ҳақининг 75 фоизи миқодирида декрет пули берилади.
Аввалроқ, иккита таълим муассасасида фаолият юритадиган ходим ўриндош сифатидаги иш жойидан ҳам декрет пули олиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
