Биология ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади

Биология ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 5-6 декабрь кунлари бўлиб ўтади

Биология ва тарих фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2025 йил 5-6 декабрь (жума-шанба) кунлари бўлиб ўтади.

 

Имтиҳонлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қуйидаги тартибда 2 сменада ташкил этилади:

 

5-6 декабрь кунлари

 

1-сменада талабгорлар соат 7:00 дан 8:30 гача киритилади.

 

2-сменада соат 12:00 дан 13:30 гача киритилади.

 

Белгиланган вақтдан кеч келган ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

 

Аввалроқ, биология ва физика фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари 2025 йил 29-30 ноябрь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтган эди. Унда иштирок этиши белгиланган 37 222 нафар талабгордан 260 нафари қатнашмаган ва 22 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун четлатилган.

 

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин.

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

Маълумот учун, натижалар тегишли фанлардан имтиҳонлар тўлиқ якунлангач, йигирма бир иш куни ичида халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланиб, эълон қилинади.