Хусусий мактаб директори судда айбсиз деб топилди

Хусусий мактаб директори судда айбсиз деб топилди

Ўғирликда асоссиз айбланган хусусий мактаб директори оқланди.

 

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси ҳукми билан қуйи суднинг қарори бекор қилиниб, 1985 йилда туғилган хусусий мактаб раҳбарига нисбатан ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан қўйилган айбловлар бекор қилинган.

 

Мактаб директори Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмининг «б, д» бандлари билан айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-қисмига асосан реабилитация қилиниб оқланди.

 

Аввалроқ, Жиззахда ўқитувчи гиёҳванд модда сотган вақтида процессуал тартибда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.