Сунъий интеллект энди талабаларга фақат уйга вазифа қилиш ёки талаб бўйича репетитор вазифасини бажариш, ёхуд матнларни текширишда ёрдам бериш билан чекланмайди. У ўқитувчи ёрдамчиси сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин — аммо синфга бевосита кирмаган ҳолда.
Бошланғич синф ўқувчиларидан тортиб то университет аудиториясигача кимга дарс берманг, ўқитувчилар учун мўлжалланган сунъий интеллект воситалари жуда кенг қўлланилади.
Бу воситалар ёрдамида дарс режаларини қийинчилик билан тузишдан тортиб, мукаммал ўқув дастурларини яратишгача ёки уч соатлик зерикарли дарсни интерфаол семинар даражасига олиб чиқиш мумкин.
Сунъий интеллект технологиясидан тўғри фойдаланиш сизнинг педагогик услубингизни тубдан ўзгартириши ва талабалар тажрибасини янада бойитиши мумкин.
Ўқитувчилар учун 12 та сунъий интеллект воситалари
MagicSchool AI — бу платформа бир нечта сунъий интеллект воситаларини битта жойда жамлаб беради: дарс режаси тузиш, баҳолаш меъёрлари генерацияси, турли даражадаги талабалар учун мослаштирилган материаллар, шунингдек дарсларни интерактив ўтказиш учун ғоялар.
Undetectable AI — ўқитувчилар учун муҳим восита. У нафақат АI томонидан яратилган матнни аниқлай олади, балки керак бўлганда уни табиий, ўқилиши қулай шаклга қайта ёзади. Бу талабалар ишларидаги плагиат ёки АI ёрдамида тайёрланган матнларни аниқлаш ва олдини олишда фойдали бўлади.
Otter.ai (Otter.ai / OtterPilot) — масофавий дарслар, учрашувлар ёки онлайн семинарлар пайтида автоматик равишда суҳбат матни, таърифлар, слайдлар ёзувини тайёрлайди. Шунингдек, кейинги учрашувлар учун муҳим эслатмаларни беради.
Canva Classroom Magic — визуал материаллар, слайдлар, инфографика, анимациялар яратишда қулай. Бу восита ёрдамида дарсларни янада қизиқарли ва тушунарли қилишингиз мумкин.
Grammarly — имло, услуб, грамматика ва матн аниқ-равонлигини текширишда фойдали. Бундан ташқари, АI асосида тавсиялар беради, иқтибослар ва форматлашда ёрдам беради — бу реферат, эссе, тадқиқот ишлари тайёрлаётганда айниқса фойдали.
SlidesAI.io — дарс ёки презентациялар учун слайдлар тайёрлашни соддалаштиради: матн ёки мавзуни киритсангиз етарли — слайдлар тезда генерация қилинади.
Quizizz — тест, викторина ёки интерактив синовлар яратиш учун қулай платформа. У орқали талабалар ўз билимини синаб кўриб, сиз эса уларнинг ҳолатини кузатишингиз мумкин.
Education Copilot — дарс режалари, ўқув материаллари, баҳолаш шаблонлари ва бошқа кўплаб педагогик материалларни тезда тайёрлаш имконини беради.
ChatGPT — асосий генератив АI восита сифатида: дарс ғоялари, мавзулар, топшириқлар, муаммолар ва ижодий машқлар яратишда ёрдами катта.
PowerPoint Speaker Coach — агар сиз дарс ёки тақдимот қилаётган бўлсангиз — бу восита нутқ ва презентациянгизни яхшилашга ёрдам беради: нутқ темпи, равонлиги, тушунарли бўлиши бўйича таҳлил беради.
Design.com — плакатлар, видеолар, визуал материаллар, эълонлар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлаш учун мўлжалланган. Бу сизга дарс, тадбир ёки мактаб фаолияти учун сифатли графикалар яратишни соддалаштиради.
BrandCrowd — синф, мактаб клуби, тадбирлар ёки жамоалар учун логотиплар, реклама материаллари, графикалар ва баннерлар яратишда фойдаланиш мумкин бўлган платформа. Фойдаланиш жуда содда — калит сўзлар киритсангиз, тайёр шаблонлардан танлайсиз.
Сунъий интеллект воситалари ўқитувчиларга қандай ёрдам беради?
1. Ўқув жараёнини жонлантиради
Сунъий интеллект ўқитувчиларга креатив бўлишда ёрдам беради — визуал ва мазмун жиҳатдан қизиқарли материалларни яратади.
2. Ҳар бир ўқувчига индивидуал ёндашув
У тушунтиришларни турли усулларда яратиб, ҳар хил қобилиятдаги ўқувчиларга мослаштирилган ўқитиш имконини беради.
3. Кунлик вазифаларни камайтиради
АI қуйидаги жараёнлардан вақтни тежайди:
- давомат,
- содда тестларни текшириш,
- жадвал тузиш,
- электрон хатлар юбориш.
4. Ақлли дарс режаларини яратади
СИ дарсларни режалаштиришда, мавзуларни танлашда, ўқувчи маълумотларини таҳлил қилишда ёрдам беради.
Сунъий интеллект кўп ҳолларда таълимда танқидга учраган бўлсада, у тўғри қўлланганда таълим жараёнини сезиларли даражада яхшилайди.
