Адлия вазири мактабда «Келажак соати» дарсида иштирок этди (видео)

Адлия вазири мактабда «Келажак соати» дарсида иштирок этди (видео)

Кеча, 1 декабрь куни мактабларда «Келажак соати» дарсларининг «Менинг ҳуқуқларим» деб номланган мавзудаги дарслари бўлиб ўтди.

 

Маълум қилинишича, Адлия вазири Акбар Тошқулов Тошкентдаги 9-ихтисослашган мактабда «Келажак соати» дарсида иштирок этган.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримованинг ёзишича, Адлия вазири дарсга оид контентларида ҳам фаол иштирок этган. Ҳаётий мисоллар, жонли мулоқот, қизғин савол-жавоб билан ўтган бугунги дарс ўқувчиларда катта қизиқиш уйғота олган.

 

«Келажак соати» дарслари жорий ўқув йилидан бошлаб барча таълим муассасаларида ўтилмоқда. Қисқа вақт ичида дарслар ўқувчилар орасига кириб бориб, энг севимли машғулотлардан бирига айланиб улгурди. Дарслар учун тайёрланаётган сценарий, улар асосидаги контентларда олимлар, зиёлилар, раҳбарлар, вазирларнинг ҳам фаол иштирок этаётгани қувонарли ҳол, албатта.

 

Адлия вазири – мамлакат бош юристининг шахсан ўзи мактабга келиб ҳуқуқ мавзусида дарс ўтиб бериши бу таълимга, келажагимиз бўлган ёшларимиз билим олишига бўлган эътиборнинг яққол кўриниши, деб ўйлайман.

 

Бошқа ҳамкасбларимиз, соҳа вакиллари, зиёлилардан ҳам ана шундай фаолликни кутамиз», – деди вазир.