Номзодлар — таълим ташкилотларида фаолият юритаётган, белгиланган квота доирасида педагог кадрлар аттестациясининг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижаларига кўра, умумий баллнинг камида 80 фоизини қўлга киритган фан ўқитувчилари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячилари;
Низомнинг 9-бандига кўра, ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
– вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини ҳар йили 20 январга қадар белгилайди;
– ишчи гуруҳ ҳар йили 1 февралга қадар квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича фаолият юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, «Мактабгача таълим», «Бошланғич таълим», «Филология фанлари», «Ижтимоий фанлар», «Аниқ фанлар», «Табиий ва иқтисодий фанлар», «Амалий фанлар» йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида тақсимлайди;
– ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади.
1-босқичда:
– квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь — июнь ва сентябрь — декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи — педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш натижалари ҳар йили 1 мартга қадар таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда 2-босқичга ўтказиладиган номзодлар танлаб олинади;
– ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади.
Бунда:
– номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
– агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади.
Номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:
– 2-босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшилган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади.
Низомнинг 10-бандигаасосан, педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.
Аввалроқ, «Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамага номзодлар тест синовларида иштирок этмаса нима бўлади?» мавзусида хабар берган эдик.