Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича индикаторлар тасдиқланди

Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича индикаторлар тасдиқланди

Адлия вазирлиги 2025 йил 1 декабрда «Касбий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3717).

 

Мазкур идоравий ҳужжат билан 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 163 та индикатор белгилаб берилмоқда.

 

Унга кўра, 8 та (4.9 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 155 та (95.1 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос (хорижий) адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт зали (спорт майдончалар) мавжудлиги ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.

 

Бунда:

 

– 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;
– 50 % дан 60 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;
– 60 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.

 

Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.

 

Аввалроқ, олий таълим ташкилотларининг таълим дастурларини аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторлар тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, муҳокамалар порталига ʼЪКасбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказишда баҳолаш мезонлари бўйича индикаторларни тасдиқлаш ҳақидаъʼ қарор лойиҳаси эълон қилинган эди.

Telegram каналга қўшилиш