Олий таълим тизимида ординатура босқичида таҳсил олаётган талабалар сони 7 942 нафарни ташкил этмоқда. Янгиланган статистикага кўра, ушбу босқичда эркаклар улуши юқори — 4 789 нафар ёки 60,3 фоиз. Аёллар эса 3 153 нафар бўлиб, жами талабалар таркибининг 39,7 фоизини ташкил қилади.
Маълумотларга кўра, ординатура талабалари орасида ёшлар устунлик қилади: 30 ёшгача бўлганлар 6 853 нафар, 30 ёшдан ошганлар эса 1 089 нафар.
Молиялаштириш бўйича кўрсаткичларда контракт талабалари кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг сони 7 188 нафарга етган. Грант асосидаги таълим эса, ўқиётганларнинг 754 нафарига тўғри келади.
Курслар бўйича тақсимот қуйидагича:
Фуқаролик кесимида улардан 7 705 нафари Ўзбекистон фуқароси, 237 нафари эса хорижий давлат фуқаролари ҳисобланади.
Талабалар яшаш жойи бўйича тақсимотга кўра, улардан:
Таълим шакллари бўйича эса ординатура босқичи деярли тўлиқ кундузги форматда олиб борилади — 7 931 нафар талаба кундузги шаклда таҳсил олмоқда. Масофавий таълимда ўқиётганлар сони 1 нафарни ташкил этади.
Аввалроқ, Ўзбекистон ОТМларида қанча магистрант таҳсил олаётгани ҳақида хабар берган эдик.







