Кунига атиги 30 дақиқа ажратиб, инглиз тилини ўрганинг — ChatGPT сизга репетитор ўрнини босади ва ҳар қандай иловадан тезроқ ривожлантириши ҳам мумкин.
Промпт — бу сунъий интеллектга бериладиган буйруқ, топшириқ ёки кўрсатма.
Мана нейротармоқни тўлиқ ўқитувчига айлантирадиган 6 та промпт:
1. Сиз билан бирга ўсадиган шахсий дастур яратиш.
Сен — менинг шахсий инглиз тили ўқитувчимсан. Мен тилни бизнес мулоқоти учун ўрганмоқдаман, даражам бошланғич. Менга бир ойга индивидуал дастур туз: ҳар куни битта мавзу, 30 дақиқа машғулот. Асосий эътибор — грамматикага эмас, суҳбат амалиётига қаратилсин. Мураккабликни менинг жавобларимга мослаб бор. Ҳар бир дарсни кечаги мавзуни текширишдан бошла.
2. Ҳақиқий вазиятларни симуляция қилиш.
Кел, диалог ўйнаймиз: мен — америка кафесида мижозман, кофе буюртма қилмоқчиман ва Wи-Фи ҳақида сўрамоқчиман. Сен — бариста. Табиий гапир, сланг ва қисқартмалар ишлат. Ҳар бир жавобимдан кейин уни қандай яхшироқ айтиш мумкинлигини 2–3 та вариант билан таклиф эт ва расмий ҳамда норасмий услублар орасидаги фарқни тушунтир.
Изоҳ: Симуляция қилиш – бу вазиятни жонли ҳолатда тасаввур қилиб, унга тақлид қилиб машқ қилиш.
3. Қизиқишларингиз орқали ўқитиш.
Мен стартаплар ва технологияларга қизиқаман. Шу мавзуда мен билан инглиз тилида суҳбатлаш. IТ ва бизнес соҳаларидаги янги сўз ва ибораларни тушунтириб бор. Менга муваффақиятли компаниялар ҳақидаги матнлар, асосчилар билан интервьюлар бер. Ҳар бир матндан сўнг — ўз сўзларим билан муҳокама, хатоларимни тузат ва синонимлар таклиф эт.
4. Зудлик билан тескари алоқа.
Хатоларимни реал вақт режимида тузат, лекин мулойим бўл. Диалогни тўхтатма, ҳар бир хабарнинг охирида: «Яхшиси шундай айтилади: [тўғриланган вариант]» деб ёз. Нега шундай бўлиши тўғри эканини тушунтир. Тез-тез такрорлайдиган хатоларимни кузатиб бор ва уларни эслатиб тур.
5. Луғат бойлигини ошириш.
Ҳар бир суҳбатдан сўнг мен ишлатган ёки ишлатишим керак бўлган 5–7 та янги сўз ва иборалар рўйхатини туз. Ҳар бир сўз учун: таржима, транскрипция, 2 та мисол, ва бир ёдда сақлаш усули бер. Эртаси куни шу сўзларни эслай олганимни текшир.
6. Ҳақиқий вазифаларга тайёрлаш.
Бир ҳафтадан кейин америкалик ҳамкорлар билан муҳим музокарам бор (мавзуни киритинг). Мени тайёрла: асосий лексикани кўриб чиқамиз, мумкин бўлган савол-жавобларни машқ қиламиз, қийин жиҳатларни тўғрилаймиз. Албатта керак бўладиган иборалар учун чек-лист туз.
Кунига атиги 30 дақиқа — ва 3 ой ичида сиз иловалардан бир йил фойдаланишга нисбатан анча тез гапира бошлайсиз.
