1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

1 декабрь – Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми 1989 йил 1 декабрда берилган, шунинг учун бу кун ҳар йили Қорақалпоқ тили куни сифатида нишонланади.

 

Қорақалпоқ тили — туркий тиллар оиласига мансуб бўлиб, унда тахминан 1 миллионга яқин киши сўзлашади. Бу тил Қорақалпоғистон Республикасида истиқомат қилувчи қорақалпоқ халқининг она тили ҳисобланади.

 

Қорақалпоқ тили Ўзбекистон Республикасининг таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг расмий тили саналади ва бу борада махсус қонун ҳам қабул қилинган. Ушбу қонунга кўра, қорақалпоқ тили Қорақалпоғистон ҳудудининг барча ҳудудларида давлат тили сифатида қўлланиши белгиланган.

 

Қорақалпоқ тили 36 ёшда: унинг келиб чиқиш тарихи қандай?
Ўзбекистон ҳудудида қорақалпоқ тилида гаплашувчилар (қизил)

 

Қорақалпоқ тили туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб бўлиб, қозоқ ва нўғай тиллари билан бирга қипчоқ тилларининг қипчоқ-нўғай кичик гуруҳини ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикасида (ўзбек тили билан бир қаторда) давлат тили мақомига эга. Асосан Қорақалпоғистонда, шунингдек Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қозоғистон ва Туркманистоннинг унга туташ ҳудудларида, шунингдек Россия Федерацияси ва Афғонистоннинг айрим жойларида тарқалган. Ўтган асрнинг 1990 йиллар ўрталарида қорақалпоқ тилида сўзлашувчилар сони 883 минг нафарга яқин деб қайд этилган.

 

Қорақалпоқ тили асосий икки лаҳжага бўлинади: шимоли-шарқий ва жануби-ғарбий лаҳжалар. Улар фонетик жиҳатдан ўзаро фарқланади. Адабий қорақалпоқ тили 20-асрнинг биринчи ярмида шимоли-шарқий лаҳжа асосида шаклланган.

 

Қорақалпоқ тилининг ўзига хос фонетик ва морфологик хусусиятлари мавжуд. Масалан, унлилар оҳангдошлиги — цингармонизм кузатилади: атларıмıз (отларимиз), кунлер (кунлар). Умумтуркий ч ундоши ш билан, ш эса с ундоши билан алмашади: қаш (қоч), тас (тош), бас (бош). Баъзи сўзларда ғ ўрнига вг ўрнига й товуши ишлатилади: тав (тоғ), тий (тег). Қорақалпоқ лексикасида умумтуркий сўзлар билан бир қаторда араб, эроний ва рус тилларидан кириб келган ўзлашмалар ҳам анчагина.

 

Қорақалпоқ тили ёзуви дастлаб 1924 йилда ислоҳ қилинган араб графикаси асосида шакллантирилган. 1929–1940 йиллар давомида лотин графикаси асосидаги қорақалпоқ алифбоси қўлланган, 1940 йилдан бошлаб эса рус графикаси асосидаги кирилл алифбоси жорий этилган. 1999 йилдан бошлаб лотин графикаси асосидаги янги алифбога босқичма-босқич ўтиш ишлари амалга оширилмоқда.

 

A a Á á B b D d E e F f G g
Ǵ ǵ H h X x Í ı I i J j K k
Q q L l M m N n Ń ń O o Ó ó
P p R r S s T t U u Ú ú V v
W w Y y Z z C c Sh sh Ch ch

Қорақалпоқлар ҳозирда асосан лотин алифбосидан фойдаланади. Тарихий жараён қуйидагича:

 

  • 1924–1928 йиллар: араб алифбоси
  • 1928–1940 йиллар: лотин алифбоси
  • 1940–1994 йиллар: кирилл алифбоси (1957 йилда ислоҳ қилинган шакли тасдиқланган)

 

Кирилл қорақалпоқ алифбоси:

A a Ә ә B b V v G g Gʻ gʻ D d Ye e Yo yo
J j Z z I i Y y K k Q q L l M m N n
Ң ң O o Ө ө P p R r S s T t U u Ү ү
Oʻ oʻ F f X x H h Ts s Ch ch Sh sh Щ щ Ъ ʼ
I i E e Yu yu Ya ya

 

  • 1994 йилдан кейин: лотин алифбоси асосидаги янги қорақалпоқ алифбоси тасдиқланди.

 

Кейинги йилларда алифбо бир неча бор қайта кўриб чиқилди, диакритик белгилар ўрнига диграфлар ва апострофли ҳарфлар киритилди. Сўнгги ўзгаришлар 2016 йилда амалга оширилган.