Ўзбекистон университетларининг ОpenAI экотизими билан интеграцияси кенгайтирилади

Ўзбекистон университетларининг ОpenAI экотизими билан интеграцияси кенгайтирилади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов ОpenAI компаниясининг таълим бозори ва давлат идоралари билан ҳамкорлик йўналишлари учун масъул бўлим раҳбари Валери Фоке ҳамда Silkroad Innovation Hub асосчиси ва раҳбари Ассет Абдуалиевни қабул қилди.

 

Учрашув давомида олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун сунъий интеллект технологияларига оид таълим дастурлари, тренинглар, онлайн платформалар ва акцелерация лойиҳаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, педагоглар ва тадқиқотчиларни сунъий интеллект бўйича ресурслар, профессионал ҳамжамиятлар ва билим алмашиш майдонларига кенгроқ жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

 

Учрашув якунида томонлар қўшма ўқув дастурларини яратиш, экспериментал таълим лойиҳаларини йўлга қўйиш, университетларнинг ОpenAI инновацион экотизимига интеграциясини чуқурлаштириш ҳамда ёшлар ва ўқитувчилар учун янги рақамли имкониятлар яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.