Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида жорий ўқув йилида 65 минг 335 нафар магистрант таҳсил олмоқда. Улардан 42 626 нафари аёллар (65,24%), 22 711 нафари эса эркакларни (34,76%) ташкил этади.

 

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

 

Расмий маълумотларга кўра, магистратура талабалари таркибида ёшлар улуши юқори — 49 мингдан ортиқ магистрант 30 ёшдан кичик, 30 ёшдан катталар 16 мингдан зиёд.

 

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

 

Таълимни молиялаштириш шакли бўйича магистрантларнинг асосий қисми контракт асосида ўқиётгани қайд этилган. Хусусан,

– 50 197 нафар талаба тўлов-контракт;

– 15 138 нафар талаба давлат гранти асосида таҳсил олмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

 

Магистрантлар таркибида 44 024 нафар талаба 1-курсда, 20 757 нафари   2-курсда, 553 нафар талаба эса 3-курсда таҳсил олмоқда.

 

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

 

Фуқаролик бўйича тақсимотда эса маҳаллий талабалар анча устунлик қилади. Ҳозир ОТМларнинг магистратура босқичида:

 

– 64 756 нафар Ўзбекистон фуқароси;

– 579 нафар хорижий давлат фуқароси таълим олмоқда.

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

 

Статистикага кўра, улар орасида яшаш жойи бўйича 29 476 нафар талаба ўз уйида, 28 030 нафари ётоқхонада, 7 047 нафари эса ижарада истиқомат қилмоқда.

 

Жорий йилда Ўзбекистон ОТМларида 65 мингдан ортиқ магистрант таҳсил олмоқда

 

Таълим шакли бўйича магистратура талабалари орасида кундузги бўлим етакчилик қилади:

 

– 59 374 нафар — кундузги;

– 1 187 нафар — кечки;

– 2 509 нафар — сиртқи;

– 1 063 нафар — масофавий шаклда ўқимоқда.

Маълумотлар реал вақт режимида HEMIS ахборот тизимидан олинмоқда.

 

Аввалроқ, Ўзбекистон ОТМларининг бакалавриат босқичида қанча талаба таҳсил олаётгани ҳақида хабар берган эдик.