Ходжаев Бахшилло Камолович — Тошкент давлат юридик университетига ректор этиб тайинланди.
Бахшилло Ходжаев 1982 йилда Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2-даражали адлия маслаҳатчиси. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институтини бакалавр босқичини, 2006 йилда магистратура босқичини, 2018 йилда Нагоя (Япония) университетининг докторантура босқичини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда «Мезон хусусий хизмати» адвокатлик фирмаси адвокат ёрдамчиси лавозимидан бошлаган.
– 2005-2006 йилларда Тошкент туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими юридик хизмат мутахассиси;
– 2006-2013 йилларда Тошкент давлат юридик институти «Хўжалик ҳуқуқи ва хўжалик процессуал ҳуқуқи» кафедрасининг ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, доцент вазифасини бажарувчиси;
– 2013-2014 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедраси доцент вазифасини бажарувчиси;
– 2014-2018 йилларда Япониядаги Нагоя университети Қиёсий ҳуқуқ йўналиши докторанти (Doctoral Program in Comparative Law and Political Science);
– 2018-2019 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институтининг бош маслаҳатчиси, бўлими бошлиғи, директор ўринбосари;
– 2019-2020 йилларда Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи ўринбосари;
– 2020-2022 йилларда Тошкент давлат юридик университети Бизнес ҳуқуқи кафедрасининг мудири, Хусусий ҳуқуқ факультетининг декани.
Тайинловга қадар (2022 йилдан) Тошкент давлат юридик университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозим лавозимида фаолият кўрсатган.
Маълумот ўрнида, бугунги кунгача олийгоҳга юридик фанлар доктори ва профессор Исламбек Рустамбекович Рустамбеков ректор вазифасини бажарувчи сифатида раҳбарлик қилиб келаётган эди.
2025 йил 26 ноябрь куни «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–232-сонли Президент Фармони қабул қилинди. Унга кўра, Тошкент давлат юридик университетида клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади.
Шунингдек, Тошкент давлат юридик университетида факультет деканларини сайлаш амалиёти ҳам жорий этилади.
