Ўқувчиси халқаро олимпиадаларда юқори ўрин олган баъзи ўқитувчиларга тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади

Ўқувчиси халқаро олимпиадаларда юқори ўрин олган баъзи ўқитувчиларга тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади

Ҳукуматнинг 2025 йил 24 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 740-сон қарори қабул қилинди.

 

Мазкур қарор билан педагог кадрларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритилди.

 

Унга кўра:

 

– жисмоний тарбия фани ўқитувчилари ва йўриқчилари эндиликда нафақат халқаро, балки «Беш ташаббус олимпиадаси» ва бошқа республика спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчиларни тайёрлаган устозларга ҳам тоифалар имтиҳонсиз берилади;

 

– мактаб ва боғча (МТТ) устозлари учун: 1-ўрин олган ўқувчи учун — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи), 2-ўрин олган ўқувчи учун — 1-тоифа (етакчи ўқитувчи), 3-ўрин олган ўқувчи учун — 2-тоифа (катта ўқитувчи);

 

Аниқ ва табиий фанлар устозлари учун: ​математика (IMO), физика (IPhO), кимё (ICHO), биология (IBO), информатика (IOI) каби нуфузли халқаро олимпиадаларда медаль (олтин, кумуш, бронза) олган ўқувчини тайёрлаган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади.

 

Қарор билан танишиш – PDF файл