Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Аттестация бўйича апелляцияда ўқитувчилар иштироки расман чекланди» мазмунидаги хабарлар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 ноябрдаги ВМ-740-сонли қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори 1-иловаси билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»нинг тегишли бандларига киритилган ўзгаришлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилинган:
Бундан ташқари, апелляция комиссияси қарори комиссия томонидан мурожаатни кўриб чиқиш якунланган заҳоти мурожаатчининг шахсий кабинетига мурожаатга жавоб шаклида юборилади ҳамда унинг сўровига кўра, апелляция комиссияси қарорининг тегишли қисмидан кўчирма тақдим этилиши ва бевосита тегишли ташкилотга ташриф буюрган ҳолда ўзининг мурожаати натижаларига оид ҳужжатлар билан танишиб кетишига монелик кўрсатмаслиги билдирилган.
