Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарорига 1-ИЛОВА сифатида тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида«ги низомнинг 17-бандида келтирилишича, педагог кадрларнинг малака тоифалари (лавозимлари) бошқа таълим ташкилотларига, таълим ташкилотларининг бир туридан бошқасига ёхуд нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.
Бунда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларининг иккинчи малака тоифаси —ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг катта ўқитувчиси лавозимига, биринчи малака тоифаси — етакчи ўқитувчиси лавозимига, олий малака тоифаси — бош ўқитувчиси лавозимига тенглаштирилади.
Юқоридаги қоидага асосан сизни педагогика коллежида олган етакчи ўқитувчи тоифангиз мактабгача таълим ташкилотида 1-тоифа сифатида тан олинади. Юқоридагиларни инобатга олиб, сизга биринчи тоифали педагог сифатида ҳақ тўланиши керак.
Аввалроқ, 3 ёшга тўлмаган фарзанди бор педагоглар аттестацияга жалб қилинмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
